Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:51

Эронда уч мухолифатчи ўлимга ҳукм қилинди


Айрим хабарларга кўра, мухолифатчи Муҳаммад Ризо Али Замоний осиш йўли билан ўлим жазосига ҳукм қилинган.
Айрим хабарларга кўра, мухолифатчи Муҳаммад Ризо Али Замоний осиш йўли билан ўлим жазосига ҳукм қилинган.

Эрон Адлия вазирлиги расмийларидан бири 12 июн кунги президент сайлови натижаларига қарши Теҳронда бўлиб ўтган намойишлар чоғида қўлга олинган фуқаролардан уч нафарига ўлим жазоси тайинланганини маълум қилди.

Эрон Адлия вазирлиги расмийси Зоҳид Баширий Рад 10 октябр куни мамлакатдаги ISNA агентлигига берган интервюсида июн ойидаги президент сайловидан сўнг Теҳронда бўлиб ўтган намойишлар чоғида қўлга олинган уч шахсга ўлим жазоси тайнланганини билдирди.

Эрон ҳукумати бундай ҳаракатлар билан мамлакат фуқароларини қўрқувда ушлаб туришга ҳамда Аҳмадийнажоднинг қайта сайланишини савол остига қўяётган мухолифатчилар овозини ўчиришга уринаётган кўринади.

Аксар эронликлар таъкидича, оммавий қонунбузарликлар сабаб Аҳмадийнажод сайловда ғалабага эришган.

Айни пайтда АҚШда фаолият юритаётган эронлик собиқ ислоҳотчи депутат Фотимоҳ Ҳожигатжо тайинланган ўлим жазоси ортидан намойишлар чоғида қўлган олинган фуқароларга қарши қатъий чоралар қўлланилиши мумкинлигини айтади:

-Ҳукумат янада кўпроқ одамларни, ҳаттоки мухолифат етакчиларини ҳам ҳибсга олиши мумкин,-дейди эронлик собиқ депутат.

Эрондаги ISNA ахборот агентлиги, шунингдек, 18 нафар намойишчига нисбатан ҳукм эълон қилинганини билдирган бўлса-да, қўшимча маълумотни ошкор қилмади.

Маълум бўлишича, ўлим жазосига ҳукм қилинган уч шахс Эрон Ислом республикасида давлат тўнтариши амалга оширишга уринган қувғиндаги икки гуруҳга алоқадорликда айбдор деб топилган.

Адлия вазирлиги расмийси Зоҳид Баширий Рад учала шахс исмини бош харфларини ошкор қилиб, суд ҳукми юзасидан шикоят аризаси беришлари мумкинлигини ҳам маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, М.З ва А.П исмли шахслар қувғиндаги монархистларнинг Эрон қироллиги ассамблеяси билан алоқадорликда айбдор деб топилган. Н.А исмли учинчи шахс эса Эрон ҳукумати томонидан террорчилик ташкилоти деб топилган Халқ мужоҳиддин ташкилотига аъзо бўлган.

Эрон мухолифатига тегишли сайтлардан бири 8 октябр куни Эрон қироллиги ассамблеяси аъзоси Муҳаммад Ризо Али Замоний осиш йўли билан ўлим жазосига ҳукм қилингани туғрисида хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, Замоний 2008 йил Широз шаҳрида содир этилган портлашга алоқадорликда айбланган.

Бироқ ўлим жазосига ҳукм қилинган уч шахс орасида Замонийнинг борлиги ёки йўқлиги ҳозирча қоронғулигича қолмоқда.

Замойнига ўлим жазоси тайинланиши ўз навбатида халқаро ташкилотлар томонидан кескин танқид қилинди.

Халқаро амнистия ташкилотига кўра, 37 яшар Замонийнинг олий жазога ҳукм қилиниши ҳудди шундай айбловлар билан қамоқда сақланаётган маҳбусларга нисбатан олий жазо тайинланиши учун йўл очиб бериши мумкин.

Айни пайтда ўз исмини ошкор қилишни истамаган эронлик дипломат сўзларига кўра, Замоний террорчи гуруҳга алоқадорликда ва Марказий разведка бошқармаси фойдасига жосуслик қилганликда айбланган.

Маълумки, 12 июн кунги президент сайлови натижаларига қарши Теҳронда бўлиб ўтган намойишлар чоғида икки мингдан зиёд фуқаро қўлга олинган. Улардан кўпи озод қилинган бўлсада, юздан ортиғи ҳануз қамоқда сақланмоқда.

Яқинда эса Эрон ҳукумати 100дан ортиқ ислоҳотчи, зиёли ва ҳуқуқ фаолларини Теҳрондаги намойишларга алоқадорликда айблаб, уларни маҳкамага тортди.
XS
SM
MD
LG