Линклар

Путин Пекинга боради


Бугун Россия бош вазирининг Хитойга уч кунлик сафари бошланади.
Владимир Путиннинг Хитой раҳбарлари билан учрашиши ва хавфсизлик бўйича Марказий Осиё саммитида қатнашиши режаланган.

Кремл расмийларига кўра, Путин Россия ва Хитой ўртасида қатор шартномалар, жумладан, Россияда тезюрар поезд қатновини йўлга қўйиш ҳақида келишув имзолайди.

Россия бош вазирининг Хитойга сафари Россия-Хитой ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 60 йиллиги ва Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукумат бошлиқлари кенгашининг йиғилиши бўладиган пайтга тўғри келди.

Маълумотларга кўра, ШҲТ раҳбарлари йиғилишида молиявий бўҳрон билан боғлиқ муаммоларни бартараф қилиш йўллари масаласи ҳам муҳокама этилади.
XS
SM
MD
LG