Линклар

Эрдўғон Ереванга шарт қўймоқда


Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон Анқара ва Ереван ўртасида имзоланган тинчлик битимини Туркия парламенти тасдиқлаши учун Арманистон ўз қўшинларини Озарбайжоннинг босиб олинган Тоғли Қорабоғ минтақасидан олиб чиқиши кераклигини айтди.

- Озарбайжон ва Арманистон ўртасида Тоғли Қорабоғ ва Озарбайжоннинг босиб олинган ҳудудлари муаммолари бир хил тарзда ҳал этилиши керак. Агар Арманистон билан Озарбайжон ўртасидаги муаммолар ўз ечимини топса, бу Туркия ва Арманистон ўртасидаги алоқаларнинг яхшиланишига хизмат қилади ва имзоланган ҳужжатлар Туркия парламенти томонидан ратификация қилинишини осонлаштиради, деди Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон.

Арманистон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари ўзаро дипломатик алоқаларни қайта тиклашни назарда тутган ҳужжатни шанба куни Цюрих шаҳрида имзолаган эди.

Мазкур келишув икки давлат парламентлари томонидан тасдиқланиши керак.

Озарбайжон Туркиянинг Арманистон билан ўзаро алоқаларни яхшилашга оид шартнома имзолашини кескин танқид қилган.
XS
SM
MD
LG