Линклар

logo-print

Россияда маҳаллий ҳокимиятларга сайлов ўтди


Якшанба куни Россия бўйлаб маҳаллий ҳокимиятлар учун сайловлар ўтказилди.

Россиянинг 83 та минтақасидаги 76 та шаҳар, вилоят ва туман кенгашларига аъзолик учун 90 мингга яқин номзод ўзаро курашди.

Президент Дмитрий Медведев мамлакатда демократияни ривожлантиришни ваъда қилганига қарамай, сайловни кузатганлар ва мухолифат номзодлари овоз бериш жараёни адолатсиз ўтгани ва сайлов натижаси сохталаштирилганидан шикоят қилди.

Сайловнинг дастлабки расмий натижалари 12 октябр куни эълон қилиниши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG