Линклар

logo-print

Нобел мукофотининг сўнгги совриндори аниқланади


Жаҳон бўйлаб молиявий бўҳрон давом этаётган бир пайтда иқтисодиёт бўйича Нобел мукофоти кимга берилиши кўпчиликни қизиқтирмоқда.

Ўтган йилги мукофот америкалик иқтисодчи ва “New York Times” газетаси шарҳловчиси Пол Кругманга берилган эди.

Ўтган ҳафтада бешта соҳа бўйича, яъни тиббиёт, физика, кимё, адабиёт ва тинчлик бўйича 11 нафар Нобел мукофоти совриндори эълон қилинди.

Улардан тўққиз нафари АҚШ фуқаролари. Жумладан, 2009 йилги Нобел Тинчлик мукофоти АҚШ президенти Барак Обамага берилди.
XS
SM
MD
LG