Линклар

Митчелл Яқин Шарқдан натижасиз қайтди


Яқин Шарқ бўйича АҚШ махсус вакили Жорж Митчеллнинг минтақага сафари натижасиз тугади.

Митчелл Исроил-Фаластин тинчлик музокараларини қайта бошлаш бўйича томонларни рози қилишга муваффақ бўлолмади.

Жорий йил январида Яқин Шарқ бўйича АҚШ махсус вакили этиб тайинланганидан бери Жорж Митчелл Исроил ва Фаластинга тўққиз марта сафар қилди. Аммо бу ташрифлар жиддий натижасиз тугади.

Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху босиб олинган Фаластин ерларида яҳудийлар учун янги уй-жой қуриш ишларини тўхтатишдан бош тортиб келмоқда.

Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос эса Исроилдан 2003 йилда эришилган “тинчлик йўл харитаси”га риоя қилишни ва янги уйлар қурилишини тўхтатишни талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG