Линклар

Клинтон Покистондаги ҳужумни қоралади


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Покистон армияси бош қароргоҳига уюштирилган ҳужум давлатга қарши таҳдид “кучайгани”дан далолат эканини айтди.

Якшанба куни Лондонда сўзлаган Клинтон Покистон ҳукумати ва ҳарбийлари мамлакат ядровий қуролларини ўз назоратида сақлаб туришига Вашингтон расмийлари ишонишини қайд этди.

Якшанба куни эрталаб Покистон ҳарбийлари армия штабига шанба куни ҳужум қилган ва ўнлаб одамни гаровга олган жанггариларнинг охиргиси ушланганини маълум қилди.

Покистон армияси матбуот вакили гаровдаги 39 киши махсус кучлар томонидан озод қилгани, операция пайтида тўрт жангари ва гаровдаги уч киши нобуд бўлганини айтди.

Ҳужум учун масъулиятни толиблар ўз зиммасига олди.
XS
SM
MD
LG