Линклар

Покистонда қирқдан зиёд киши қурбон бўлди


Покистоннинг можароли Сват водийсига яқин ҳудудда содир этилган портлашда қирқдан ортиқ киши нобуд бўлди. Уларнинг аксарияти тинч аҳоли вакиллари экани айтилмоқда.

Худкуш шахс томонидан содир этилгани айтилаётган ушбу ҳужумда камида 45 киши тан жароҳати олди.

Сўнгги ҳафта мобайнида Покистон бўйлаб бир нечта қўпорувчилик амалиёти содир этилди. Шанба куни қуролланган номаълум шахслар Равалпинди шаҳридаги Покистон армияси қароргоҳига ҳужум уюштирди. Бу ҳужумда камида 19 киши нобуд бўлди. Мазкур ҳужум учун масъулиятни Толибон ҳаракати ўз зиммасига олди.

Равалпиндаги амалиётлардан сўнг Покистон хавфсизлик кучларининг Жанубий Вазиристондаги жангарилар истеҳкомларини ҳаводан ўққа тутгани хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG