Линклар

logo-print

Эрон халқаро босимга ён бермоқчи эмас


Эрон расмийлари АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтоннинг Теҳрон ядровий дастури борасида билдирган огоҳлантиришлари ўринсиз эканини айтмоқда.

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Ҳасан Қашқавий ўз давлати халқаро қонунларга зид тарзда иш юритмаётганини таъкидлаб, Ислом республикаси ядровий дастур борасида қилинаётган босимларга ён бермаслигини билдирди.

Якшанба куни Лондонда чиқиш қилган АҚШ Давлат котиби Эронни халқаро ҳамжамият бу давлатнинг ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажаришга киришишини чексиз кутиб ўтирмаслиги хусусида огоҳлантирди.

- Теҳрон ядровий қурол яратмаётганини исботлаши шарт, дея қўшимча қилди Ҳиллари Клинтон.
XS
SM
MD
LG