Линклар

logo-print

Нобел мукофотининг сўнгги номзодлари аниқланди


Иқтисодиёт бўйича 2009 йилги Нобел мукофоти америкалик иқтисодчилар Элинор Остром ва Оливер Уилямсонга берилди.

Элинор Остром Нобел мукофоти таъсис этилгандан буён иқтисод соҳасида ушбу нуфузли мукофотга сазовор бўлаётган биринчи аёлдир.

- Бу нарса мен учун кутилмаган хабар бўлди. Жуда ҳам кўп инсонлар бу нуфузли мукофотга лойиқ деб топилишни истайдилар. Мен ҳануз бу хабардан ҳаяжондаман, деди Элинор Остром журналистлар билан суҳбатда.

Ўтган ҳафта давомида бешта соҳа бўйича, яъни тиббиёт, физика, кимё, адабиёт ва тинчлик бўйича 11 нафар Нобел мукофоти совриндори эълон қилинди.

Улардан тўққиз нафари АҚШ фуқаролари. Жумладан, 2009 йилги Нобел Тинчлик мукофоти АҚШ президенти Барак Обамага берилди.
XS
SM
MD
LG