Линклар

logo-print

Клинтон Шимолий Ирландияни тинчликка чақирди


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Шимолий Ирландияни тинчлик жараёнини тезлатишга чақириб, АҚШ маъмурияти бу ҳаракатларга кўмаклашиш йўлида барча имкониятларни ишга солишини маълум қилди.

Бугун Белфастга сафар қилган Ҳиллари Клинтон маҳаллий ҳукумат расмийлари билан учрашиб, Шимолий Ирландия ассамблеясида нутқ сўзлади.

- Мен сизларни аввалги жасорат ва сабр-бардош билан олдинга ҳаракат қилишга чақираман. Тинчлик ва барқарорлик йўлидаги уринишларингизга АҚШ ёрдам беришига ваъда бераман, деди Ҳиллари Клинтон.

Шимолий Ирландиядаги британияпараст ва ирландияпараст миллатчи гуруҳлар ўртасида бир неча йиллар давомида рўй берган тўқнашувлар оқибатида 3600 киши нобуд бўлган.

1998 йилда тинчлик битими имзоланишига қарамай, минтақадаги вазият ҳануз қалтислигича қолмоқда.

Белфастдан сўнг Ҳиллари Клинтон Россия пойтахти Москвага йўл олади.
XS
SM
MD
LG