Линклар

Пхеньян ракета синови ўтказгани хабар қилинмоқда


Жанубий Кореянинг “Yonhap” ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Шимолий Корея ҳукумати қисқа масофага парвоз қиладиган иккита ракетасини синовдан ўтказган. Ҳозирча ушбу хабарни бошқа мустақил манбалар тасдиқлагани йўқ.

Шимолий Корея жорий йилнинг май ойида ҳам ерости ядровий қуроли ҳамда қисқа ва узоқ масофага парвоз қиладиган бир нечта ракеталарини синовдан ўтказган эди.
XS
SM
MD
LG