Линклар

Каримов АҚШ расмийсини қабул қилди


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Оқ саройда АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси Роберт Блейкни қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон-АҚШ муносабатларини янада ривожлантиришга доир ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Роберт Блейк етакчилигидаги АҚШ делегацияси, шунингдек, 12 октябр куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Илгизар Собиров ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Дилором Тошмуҳамедова билан сўзлашувлар ўтказди.
XS
SM
MD
LG