Линклар

ХВЖ вакиллари Тошкентга келади


Халқаро валюта жамғармасининг ижриоя директорлари миссияси 13 октябр куни Ўзбекистонга сафарини бошлайди.

Фарғона.ру ахборот агентлиги хабарига кўра, ташкилот вакиллари Ўзбекистон ҳукумати расмийлари, фуқаролик жамияти ва хусусий сектор вакиллари билан учрашишни режалаган.

Учрашувлар давомида глобал иқтисодий бўҳроннинг салбий оқибатларига қарши курашда Халқаро валюта жамғармаси минтақа давлатларига қандай ёрдам кўрсатиши мумкинлиги ва бошқа масалалар муҳокама этилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG