Линклар

logo-print

Клинтон Москвага борди


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон икки кунлик ташриф билан Москвага келди.

Давлат котибининг Россия президенти Дмитрий Медведев ва ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашиши режаланган.

Давлат Департаменти расмийларига кўра, агар Эрон ўз ядровий дастури тинч мақсадни кўзлаганини исботлаш ҳақидаги халқаро ҳамжамият талабини бажаришдан бош тортса, Клинтон Россия раҳбарларини Эронга “маълум кўринишда босим ўтказиш”га даъват қилишни режалаган.

АҚШ Давлат котибининг Россия раҳбарлари билан сўзлашуви чоғида Афғонистон, ракета ҳужумидан мудофаа, Шимолий Корея ва бошқа муҳим масалалар муҳокама этилиши кутилмоқда.

Ҳиллари Клинтон билан учрашишдан олдин Сергей Лавров АҚШ президенти Барак Обама кўрсатмасига мувофиқ қайта кўриб чиқилган АҚШ ракета ҳужумидан мудофаа тизими лойиҳаси масаласини АҚШ давлат котиби билан муҳокама қилиш истагида эканини айтди.

Россия бош вазири Владимир Путин Пекинга сафар қилаётгани учун Ҳиллари Клинтон билан Москвада учраша олмайди. АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Россияга сафари чоғида Татаристон пойтахти Қозонга боришни режалаган.
XS
SM
MD
LG