Линклар

Германияда "Исломий Жиҳод Иттифоқи" аъзолари қамалди


Германия маҳкамаси икки шахсни ал-Қоидага алоқадор "Исломий Жиҳод Иттифоқи"га амалий ёрдам беришда айбдор деб топди.

"Исломий Жиҳод Иттифоқи" Ўзбекистон Исломий Ҳаракатидан ажралиб чиққан қуролли гуруҳ экани айтилади.

Келиб чиқиши афғонистонлик Германия фуқароси Умид Ширхоний икки йилу тўққиз ойга, ва яна бир айбланувчи Ҳусайн Ўзгун икки йилу икки ойга озодликдан маҳрум этилган.

"Исломий Жиҳод Иттифоқи" аъзолари экани айтилаётган бу шахслар Германияда террор амалларини содир этишга уринганликда гумонланиб, 2007 йилда ҳибс этилган ва Германия ҳуқуқ тартибот идоралари шу тариқа Германия ҳудудида ҳужумлар ҳаракати олдини олишга муваффақ бўлганликларини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG