Линклар

logo-print

Россия ва Хитой шартнома имзолади


Россия ва Хитой газ экспорти билан боғлиқ йирик шартномани имзолади.

Россия газ гиганти ҳисобланган "Газпром" раҳбари Алексей Миллерга кўра, бош вазир Владимир Путиннинг Пекинга сафари давомида имзоланган ушбу шартномага мувофиқ, Россия Хитойга йилига 70 миллиард куб метр газ етказиб беришни зиммасига олган.

Аммо жаноб Миллер шартноманинг молиявий жиҳатлари ҳақида маълумот беришдан бош тортди.

Шартномага кўра, Россия Хитойга келаси йил бошидан газ беришни бошлайди.

Илгари Россия бош вазири муовини Александр Жуков Россия ва Хитой ширкатлари умумий қиймати 3 ярим миллиард долларлик шартномани имзолагани ҳақда маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG