Линклар

Маҳдий Каррубий судланиши мумкин


Эронда президентликка собиқ номзод Маҳдий Каррубийга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

Теҳрон ҳукумати Каррубийнинг ҳибсга олинган намойиш иштирокчилари қамоқхонада зўрлангани ҳақидаги баёнотини туҳмат деб баҳолади ва бунинг учун уни жиноий жавобгарликка тортиш ҳаракатини бошлади.

Эронда президент Маҳмуд Аҳмадинажод ғалабаси билан якун топган 12 июн кунги президентлик сайловида Каррубий овозлар сони бўйича тўртинчи ўринни эгаллаган эди.

Мухолифат овоз беришда сохтакорликка йўл қўйилганини иддао қилиб, оммавий кўча намойишлари ўтказган эди.
XS
SM
MD
LG