Линклар

Нетаняҳу Фаластин лидерларига чақириқ билан чиқди


Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Исроилнинг давлат сифатида Фаластин тарафидан тан олиниши Яқин Шарқ бўйича тинчлик шартномаси имзоланишининг асосий шарти эканини таъкидлади.

- Бундай эътироф Фаластин етакчилари учун осон эмас, бундай қадам жасорат талаб қилади. Мен Фаластин Мухторияти раҳбарларини ўз халқига Исроил яҳудийлар давлати эканини тан олмай, тинчликка эришиб бўлмаслиги ҳақидаги ҳақиқатни етказишга чақираман, деди Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу.

Шунингдек, Нетаняҳу Исроил ўтган йили Ғазода амалга оширилган ҳарбий амалиётлар давомида ҳарбий жиноятларда айбланган БМТ ҳисоботини ҳам танқид қилди.
XS
SM
MD
LG