Линклар

logo-print

Сўнгги 4 йил ичида Ироқда 85 минг одам нобуд бўлди


Ироқнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вазирлиги 2004 – 2008 йилларда Ироқнинг бомбардимон қилиниши, қотилликлар ва бошқа зўравонликлар оқибатида камида 85 минг одам нобуд бўлганини маълум қилди.

Вазирлик ушбу статистик маълумотларни Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Ўлим ҳақида” берилган гувоҳномалар сонига асосланиб эълон қилди.

Вазирлик ҳисоботида 2004 – 2008 йилларда Ироқда 147 минг одам яралангани ҳам билдирилган.

АҚШ, бошқа хорижлик қўшинлар, шунингдек, Ироқ кучлари ва исёнчилар томонидан қанча одам ўлдирилгани мунозарали бўлиб қолмоқда.
XS
SM
MD
LG