Линклар

logo-print

Саудия чегарасида отишма содир бўлди


Саудия Арабистони хавфсизлик кучлари ва Ал-Қоида жангарилари ўртасида содир бўлган отишмада икки жангари ва бир аскар халок бўлди.

Ички ишлар вазирлиги эълон қилган баёнотга кўра, 13 октябр куни Яман билан чегара яқинидаги текширув пунктида хавфсизлик ходимлари уч киши кетаётган машинани тўхтатган.

Йўловчилардан икки нафари аёллар либосида бўлган. Уларнинг шахсини текшириш учун аёл инспектор келаётганида йўловчилар унга қарата ўт очган.

Ички ишлар вазирлиги баёнотида жангарилардан икки нафарида портловчи белбоғ бўлгани, автомобилда эса портловчи моддалар ва гранаталар топилгани, бир жангари воқеа жойида қўлга олингани билдирилган.
XS
SM
MD
LG