Линклар

logo-print

Пекинда ШҲТ Бош вазирлари учрашди


Бугун Хитой пойтахти Пекинда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо олти давлат ҳукумат бошлиқлари учрашуви бошланди.

Учрашувда иқтисодий ва гуманитар соҳада ҳамкорликни кучайтириш, замонавий хатарларга қарши, жумладан, иқтисодий-молиявий бўҳрон оқибатларини бартараф қилиш учун биргаликда курашиш каби масалалар муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига Россия, Хитой, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон аъзо. Эрон, Ҳиндистон, Покистон ва Мўғилистон эса ташкилотда кузатувчи мақомига эга.
XS
SM
MD
LG