Линклар

Россия Ўзбекистонга яна сармоя ётқизмоқчи


Россия 2012 йилга қадар Ўзбекистоннинг энергетика соҳасига 6,2 миллиард доллар сармоя ётқизиши мумкин. Бу ҳақда “Россиянинг Ўзбекистондаги нефт-газ лойиҳалари: ҳозирги вазият” деб номланган тадқиқот хулосасида маълум қилинган.

Регнум ахборот агентлиги хабарига кўра, мазкур тадқиқот бир гуруҳ россиялик мутахассислар томонидан ўтказилган.

Ҳозирда Россиянинг Газпром ва Лукойл ширкатлари Ўзбекистонда кўп миллион долларлик нефт-газ лойиҳаларни амалга оширмоқда.
XS
SM
MD
LG