Линклар

АҚШ Ўзбекистон кўмагидан мамнун


АҚШ ҳукумати ноҳарбий юкларни Афғонистонга транзит қилишга кўмаклашаëтгани учун Ўзбекистон ҳукуматига миннатдорчилик изҳор қилди.

- Республика ҳудуди орқали ноҳарбий юкларни Афғонистонга ташишга кўмаклашаëтгани ва терроризмга қарши кураш амалиётларимизни қўллаб-қувватлаëтгани учун мен Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримовга президентимиз Барак Обама миннатдорчилигини етказдим, деди Тошкентда журналистлар билан учрашган АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси Роберт Блейк.

АҚШ расмийси ўзининг Тошкент сафари давомида президент Ислом Каримов, Олий Мажлис Сенати раиси Илгизар Собиров ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Дилором Тошмуҳамедова билан олиб борган сўзлашувларидан қониқиш ҳосил қилганини билдирди.

Роберт Блейк, шунингдек, АҚШ маъмурияти Ўзбекистон билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканини қайд этди.
XS
SM
MD
LG