Линклар

Клинтон россиялик талабалар билан учрашди


Россия сафарини давом эттираётган АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон бугун Москва универститети талабалари билан учрашди.

Ҳиллари Клинтон талабалар билан суҳбат чоғида бир қатор масалалар, жумладан, давлат бошқаруви, жамоатчилик роли ва сўз эркинлиги каби масалаларни тилга олди.

- Россия қанча очиқ бўлса, халқаро ҳамжамиятга шунча кўп ҳисса қўшади. Сизлардаги сиёсий тизим қанчалик фаол ва жадал бўлса, истеъдод ва турлича фикр шунча кўпроқ қоришади ва бундан биз юзланаётган муаммоларга яхшироқ ечим топилади, деди Ҳиллари Клинтон.

Москвадан АҚШ Давлат котиби Татаристон республикаси пойтахти Қозон шаҳрига йўл олди.

Сешанба куни Ҳиллар Клинтон Москвада Россия президенти Дмитрий Медведев ва Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан сўзлашувлар олиб борди.

Бу сўзлашувларда қатор муҳим масалалар, жумладан, Эрон ядровий дастури, Афғонистондаги вазият, Шимолий Корея муаммоси ҳамда ҳарбий масалалар муҳокама қилинди.
XS
SM
MD
LG