Линклар

Саммитида иқтисодий бўҳрон муҳокама қилинди


Пекинда учрашган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо олти давлат ҳукумат бошлиқлари ўзаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар.

2001 йилда тузилган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига Россия, Хитой, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон аъзо бўлган. Эрон, Ҳиндистон, Покистон ва Мўғилистон эса ШҲТда кузатувчи мақомига эга.

Саммитдан сўнг журналистларга гапирган Хитой Бош вазири Вен Жиабао бугунги йиғин иштирокчилари ўзаро иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, глобал молиявий бўҳрон оқибатларини биргаликда бартараф этишг ва иқтисодий ўсишни таъминлашга келишиб олганликларини билдирди.

Россия расмийларига кўра, Пекин саммитида, шунингдек, Афғонистон масаласи муҳокама қилинган, бироқ Эрон ядровий дастури тилга олинмаган.

Мазкур саммитдан бир кун аввал Россия Хитой билан ҳамкорликка оид қарийб 3.5 миллиард долларлик шартнома имзолади.
XS
SM
MD
LG