Линклар

Браун Афғонистонга қўшимча ҳарбий юбормоқчи


Буюк Британия Бош вазири Гордон Брауннинг Афғонистонга қўшимча 500 кишилик ҳарбий контингент юбориш тўғрисида эълон қилиши кутилмоқда.

Ҳозир Афғонистонда британиялик 9 мингга яқин ҳарбий хизмат қилмоқда. Толибларга қарши ҳарбий амалиётлар бошланган 2001 йилдан буён Афғонистонда рўй берган зўравонликлар оқибатида британиялик 221 нафар ҳарбий нобуд бўлди.

Айни пайтда Британия ҳукуматининг Афғонистон қўшимча ҳарбий куч юбориш қарори мамлакатда жамоатчилик эътирозига сабаб бўлмоқда.
XS
SM
MD
LG