Линклар

logo-print

Медведев Чехия президенти билан учрашди


Россия президенти Дмитрий Медведев Москва вилоятидаги Барвиха қароргоҳида Чехия президенти Вацлав Клаус билан учрашди.

Хабарларга кўра, учрашув чоғида Россия раҳбари Европа хавфсизлигини таъминловчи янги ташкилот тузиш ғоясини қўллаб-қувватлашини билдирган. Медведев фикрича, ҳозирги кунда фаолият юритаётган НАТО ва ЕХҲТ доирасида хавфсизлик билан боғлиқ барча муаммоларни ҳал этиб бўлмайди.

Чехия раҳбари ўз навбатида, россиялик ҳамкасби билан учрашувда энергетика соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилганини маълум қилди.

Яқинда Россия Чехия ҳудудида янги атом энергия станциясини қуриш борасида эълон қилинган тендерда иштирок этишда тайёр эканини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG