Линклар

Эркин микрофон - Фоҳишаликни ташвиқ қилманг!

  • Фаррух Юсуфий

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

...дейди Озодликка сим қоққан айрим ўзбекистонликлар. Уларнинг бундай эътирозига эса¸ Малайзиядаги ўзбек фоҳишаларининг катта даромад қилаëтганига оид хабарнинг Озодликда берилгани сабаб бўлди.

Бозорлар ҳам пахтада...

Озодликка Қашқадaрёдан қўнғироқ қилган илк суҳбатдошимиз шу кунлaрда аксар ўзбекистонликларни ҳам жисмонан, ҳам маънан қийнаётган пахта йиғим-терим мавсуми муаммосидан гап очди. Исмини айтмасликни маъқул кўрган суҳбатдош, оддий халқни пахта далаларида қийнаб, меҳнатига яраша ҳақ бермаётганлари етмагандай, тирикчилигимизни ҳам узиб қўйишмоқда¸ дейди.

- Мана бизларнинг болаларимиз пахтага чиқиб¸ пахта тераяпти. Фермерлар пахта нархини 45-50 сўмдан бераяпти. Суммаси қанчаданлигини айтмайди. Бозорларимизни эртадан кечгача ëпиб ташлаган. Бешдан кейин савдо қилаяпти. Ғузор бозоридан савдо қилолмаяпмиз. Ғузор бозоримизни ëпиб ташлаган. Милициялар қўзғалиб¸ бозорга кира олмаяпмиз¸ ўз вақтида бозор қила олмаяпмиз. Кеча ҳам шундай одамлар келди. Дарвозанинг олдида кутиб ўтирдим. Пахтага кетишимиз керак¸ бозорлик қилишимиз керак деса¸ ҳеч ким қулоқ солмайди. Шундай қийинчиликлар бўлаяпти. 45-50 сўмдан бераяпти. Биз 100 сўмдан деб эшитган эдик. Фермерлар 100 сўмдан бермаяпти. 45 сўмдан бошлади¸ ҳозир 50 сўмга чиқипти¸ дейди бу суҳбатдош.

Пахта далаларидаги болаларимиз ҳам оғир шароитларда меҳнат қилмоқда, дея давом этади Ғузоқдан сим қоққан бу киши.

- Ҳозир 7 синфдан пахтага олиб кетган. Ëтадиган бўлиб Касби туманига олиб кетган. Ëтиб пахта тераяпти. Шароитлар йўқ дейди. Кўп болалар ота-оналарига “Олиб кетинглар. Қийналаяпмиз” деб телефон қилаяпти.

Озодлик ташвиқотчиликда айбланди

Тошкентдан телефон қилган Мўътабар опа Аҳмедова, ўтган ҳафта Озодлик радиоси эфирида кетган “Ўзбек фоҳишалари Малайзияни "гуллатмоқда" номли лавҳага эътироз билдирди.

- Кеча сизларнинг Малайзияда 269 ми¸ 267 ми аëлнинг қамалаëтган тарғиботини қилдингизми¸ бу ерда “Уч ойнинг ичида 100 минг доллар ишлаяпти” деган нарсани бердинглар. Биласизми¸ бу ҳаммаси ҳозир ташвиқотга ўтиб кетаяпти. Ҳозир Тошкентнинг ўзининг ҳаммаси фоҳишахонага айланиб бўлди. Бу вилоятлардан ташқари. Алоҳида¸ алоҳида¸ алоҳида панеллар бор ҳозир турадиган. Бу совет даврида йўқ эди. Йўқ¸ бор эди¸ фақат бу элитанинг ичида эди. Уни ҳеч ким билмас эди. Халқнинг ичида йўқ эди. Ўзбекнинг ичида деярли йўқ эди. Ҳаммаси келгинди эди. Руслар¸ татарлар кабиларнинг ичида бор эди, дея эътироз билдирди Мўътабар опа.

Газак олиб ëтган муаммолар....

Бухородан қўнғироқ қилган навбатдаги суҳбатдошимиз вилоятнинг аксар туманларида ичимлик сувининг шўрлигидан шикоят қилди.

- Сув масаласида.

Озодлик: Сув масаласида?

- Ҳа.

Озодлик: Нима сув йўқми?

- Сув бор. Водопровод борку¸ ўшанда сув бор. Шўрда сув. Шўрни қандай ичиб бўлади? Самарқанд суви сотиб оламиз. Қачонгача сотиб оламиз¸ дейди бухоролик суҳбатдош.

Бухородан телефон қилган 70 яшар Набижон ота, нафақаларнинг вақтида берилмаётгани, берилганда ҳам “қисиб” қолинаётганидан шикоят қилди.

- Ëшим 70 да. Ўзбекистонда мансабдорлар қонунга амал қилмайдилар. Бунинг исботи президентимиз фармон чиқарди нафақа пулларини 1¸25 га 1 августдан кўпайтиринглар деб. Куни кеча нафақа пулларини олдик. 1¸20 фоиз кўпайтириб бераяпти. Нарх-наво 1¸25 га кўтарилган.

Иккинчи гапим¸ бюджетдан ойлик оладиганларнинг пулларини пластик карточкага ўтказаяпти. Пластик карточкадан пул олиш учун бирор жойда банкомат деган нарса йўқ. Бозор иқтисоди оддий фуқароларни талаш экан. Пластик карточкаларга тўлов терминалларини олганлар 10-20 фоизини олиб қолиб пул бераяпти. Магазинчилар ҳам хоҳлаган нархида сотаяпти. Нарх-навони ҳеч ким билмайди. Мана шунақа ишлар Ўзбекистонда¸ дейди 70 яшар Набижон ота.

**********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

**********************************************

"Эркин микрофон " рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти маъсул эмас.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG