Линклар

Обама афғон стратегияси бўйича муҳокамаларни давом эттирмоқда


АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича стратегиясини қайта кўриб чиқиш мақсадида президент Барак Обама Оқ Уй маъмуриятининг юқори лавозимли расмийлари билан кеча бешинчи марта учрашди.

Обама Афғонистон уруши бўйича янги стратегия, жумладан, бу мамлакатга қўшимча куч жўнатиш-жўнатмаслик ҳақидаги қарорни келаси ҳафталар давомида қабул қилишини айтди.

АҚШ расмийлари жорий йил охирига қадар Афғонистонга тахминан 68 минг қўшин, жумладан, президент Барак Обама кўрсатмасига мувофиқ, 21 минг аскардан иборат қўшимча куч жойлаштирилиши кутилаётганини айтган.
XS
SM
MD
LG