Линклар

АҚШ Эронга иқтисодий босимни кучайтирмоқчи


АҚШ Конгрессининг Намояндалар палатаси Эрон ядровий дастури борасида Теҳронга иқтисодий босимни кучайтиришни назарда тутган қонун лойиҳасини қабул қилди.

414 га 6 та қарши овоз билан қабул қилинган бу ҳужжат АҚШнинг штатлари, маҳаллий ҳокимиятлари ва пенсия жамғармаларига, Эроннинг нефт ва газ соҳасига 20 миллион доллардан ортиқ сармоя ётқизган ширкатларга инвестиция қилишни тўхтатишга рухсат беради.

Бу ҳужжат Эронга бевосита санкция жорий қилмайди.
XS
SM
MD
LG