Линклар

Кишиневда портлаш содир бўлди


Молдова пойтахти Кишинёв марказида содир бўлган портлаш оқибатида 20 дан ортиқ одам енгил яраланди.

Портлаш “Шаҳар куни” байрами муносабати билан ташкиллаштирилган мусиқали тадбир пайтида рўй берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, марказий майдонда граната портлагани тахмин қилинмоқда.

Портлаш ким томонидан амалга оширилгани номаълум. Воқеа юзасидан жиноий иш очилган.
XS
SM
MD
LG