Линклар

Урумчида яна уч намойишчига олий жазо берилди


Урумчи шаҳрида июл ойида рўй берган тартибсизликларга алоқадорликда айбланган яна уч шахсга ўлим жазоси тайинланди.

Ўтган ҳафта ҳам Урумчи шаҳар суди олти шахсни ўлим жазосига ҳукм қилган эди.

Хитой расмийларининг билдиришича, бу шахслар қотиллик ва бир қатор оғир жиноятларни содир этиш каби жиноятларда айбдор деб топилган.

Шинжон Уйғур мухтор ўлкасида этник ханлар ва уйғурлар ўртасида рўй берган тартибсизликларда, расмий маълумотларга кўра, 200га яқин фуқаро нобуд бўлган. Хитой ҳукумати мазкур тартибсизликларда Жаҳон уйғурлари конгресси раиси Робия Қодирни айблаган. Робия Қодир эса бу айбловларни инкор қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG