Линклар

Россияда яна ўзбеклар қўлга олинди


Подмосковьеда Ўзбекистон ва Қозоғистонга кетишга уринган 100дан зиёд ноқонуний меҳнат муҳожири қўлга олинди.

Россия Федерал миграция хизмати вакили Виталий Стрельцовнинг Интерфакс агентлигига билдиришича, бугун эрта тонгда Орехово-Зуевск туманида Қозоғистон давлат рақамидаги автобус тўхтатилган ва 45 ўринга мўлжалланган автобусда жами 116 нафар меҳнат муҳожирининг кетаётгани аниқланган. Уларнинг аксари Ўзбекистон фуқаролари бўлган.

Стрельцовга кўра, ҳозирда қўлга олинган шахсларни Россия ҳудудидан чиқариб юбориш масаласи муҳокама қилинмоқда.

Ўтган ҳафта ҳам Подмосковьеда Ўзбекистонга кетишга уринган ўзбекистонлик 100 нафар ноқонуний меҳнат муҳожири қўлга олинган эди.
XS
SM
MD
LG