Линклар

logo-print

Кишинёвда граната портлатилди


Молдова пойтахти Кишинёв марказида содир этилган портлаш оқибатида камида 40 киши тан жароҳати олди.

Чоршанба кунги портлаш “Шаҳар куни” байрами муносабати билан ўтказилаётган мусиқали тадбир пайтида рўй берди. Расмийларга кўра, тан жароҳати олганлардан олти нафари шифохонага ётқизилган, қолганлари эса кўрсатилган муолажалардан сўнг ўз уйига қўйиб юборилган.

Молдова Ички ишлар вазири Виктор Катан сўзларига кўра, майдонда граната портлатиб юборилгани аниқланган ва мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

Шунингдек, бугун граната билан қуролланган номаълум шахснинг Кишинёвдаги Бош прокуратура биносини портлатиб юборишга таҳдид қилгани ва кейинчалик хавфсизлик кучларига таслим бўлгани хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG