Линклар

ХВЖ ўзбек иқтисодини ижобий баҳолади


Ўзбекистонга сафар қилган Халқаро валюта жамғармаси ижроия директорлари миссияси 14 октябр куни Тошкентга маҳаллий журналистлар учун матбуот анжумани ўтказди.

Халқаро валюта жамғармаси вакилларидан иборат делегацияси Тошкент сафари чоғида Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари ҳамда Молия вазири Рустам Азимов ва Марказий банк раиси Файзулла Муллажонов билан учрашувлар ўтказди.

- Ташриф чоғида биз жамоатчилик ва хусусий сектор вакиллари билан ҳам учрашдик. Ушбу сафар ХВЖ ижроия кенгашининг Ўзбекистон иқтисодиёти ва молиявий сектори аҳволи тўғрисида хабардорлиги даражасини оширади, деди Халқаро валюта жамғармаси ижроия директорлари миссиясининг германиялик вакили Клаус Штайн.

Халқаро валюта жамғармаси вакиллари баёнотида айтилишича, Ўзбекистон улкан иқтисодий имкониятларга эга ва иқтисодий ўсиш кўламини сақлаб қолиш учун бу имконларни ишга солиш лозим.

ХВЖ прогнозига кўра, Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиш суръати 2009 йилда 7-8 фоизни ташкил этади.
XS
SM
MD
LG