Линклар

logo-print

Покистон: жанггарилар ҳужумга ўтди


Покистоннинг Лаҳор ва Коҳат шаҳарларида бир гуруҳ жанггарилар томонидан содир этилган ҳужумларда камида 30 киши нобуд бўлди.

Хабарларга кўра, Лаҳор шаҳрида жанггарилар Федерал тергов агентлигининг маҳаллий биноси ва ҳарбийларнинг иккита ўқув марказига ҳужум қилган. Жанггарилар ва ҳарбийлар ўртасида рўй берган отишмада камида 20 киши нобуд бўлган.

Армия генерали Шафқат Аҳмад шаҳардаги вазият назорат остида экани ва ҳалок бўлганлардан 10 нафари жанггарилар эканини маълум қилди.

-Ҳозир биз ҳужум содир этилган ҳудудда қидирув ишлари олиб бормоқдамиз. Бино ичкарисида беш террорчининг жасади бор. Улардан бир нечтаси ўзини портлатиб юборди. Қолганлари эса хавфсизлик кучлари томонидан отиб ўлдирилди, деди Покистон армияси генерали.

Коҳат шаҳрида эса худкуш шахс ўз машинасини маҳаллий полиция участкаси олдида портлатиб юборди. Бу ҳужумда камида 10 киши нобуд бўлди.

Айни пайтда ҳукумат кучлари Жанубий Вазиристонда кенг кўламли ҳарбий амалиётлар ўтказишга тараддуд кўрмоқда.
XS
SM
MD
LG