Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:28

Жаҳон очлари сони бир миллиарддан ошди


Биргина Африканинг Нигерида¸ бу йил 2¸6 дан ошиқ одам очлик билан юзма-юз турибди.
Биргина Африканинг Нигерида¸ бу йил 2¸6 дан ошиқ одам очлик билан юзма-юз турибди.

БМТ нинг 16 октябр – Жаҳон озиқ-овқат куни арафасида эълон қилинган янги ҳисоботига кўра¸ ҳар куни дунë аҳолисининг ҳар олтидан бири очликдан азоб чекмоқда. Бу эса¸ 1970 йилдан бери илк бор очлар сонининг бир миллиарддан ошганини англатади.

Айни пайтда¸ бундай машъум рақамлар БМТ нинг 2015 йилга бориб жаҳондаги очлар сонини ярмига қисқартиришни кўзда тутиб 2000 йили қабул қилинган минг йиллик мақсадининг чиппакка чиққанини ҳам билдиради.

БМТ қошидаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти эълон қилган янги ҳисоботга кўра¸ бундан бир ярим йилча аввал юзага чиққан глобал молиявий бўҳрон жаҳондаги очлар сони кескин ошишига сабаб бўлган. Айни пайтда¸ БМТ мутахассислари¸ бўҳронга қадар ҳам очлар сонининг мунтазам суратда ошиб келганини эътироф этадилар.

Муаллифларга кўра¸ биргина Африканинг Нигер давлатида юзага чиққан бу йилги қурғоқчилик оқибатида Саҳрои Кабирдаги бу ўлканинг 2¸5 миллиондан ошиқ аҳолиси емишсиз қолиши мумкин.

БМТ қошидаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти иқтисодчиси Дэвид Дейв ривожланаëтган давлатлар қишлоқ хўжалигига зудлик билан сармоя ëтқизишгина улкан фожеа олдини олиши мумкинлигини айтади.

- Камбағаллар ўз тушумининг деярли барчасини ейиш-ичишга сарфлайди. Озиқ-овқатни камбағаллар учун қўл етгулик қилиш мақсадида биз бу маҳсулотлар нархини арзонлатишимиз зарур. Бунинг бирдан-бир йўли эса¸ қишлоқ хўжалиги маҳсулдорлигини оширишдир¸ дейди БМТ мутахассиси.

Янги ҳисоботга кўра¸ камбағал давлатлардаги қишлоқ хўжалигига хусусий сармоянинг кириши 80-йиллардан бери сурункали равишда камайиб бормоқда. Агар 80-йилларда донор давлатлар ажратган ëрдамнинг 17 фоизи қишлоқ хўжалигига сарфланган бўлса¸ бу рақам 2006 йилга келиб¸ 3¸8 фоизга тушган.

БМТ қошидаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти иқтисодчиси Дэвид Дейв фикрича¸ айнан 70-80-йилларда ëтқизилган сармоянинг кескин қисқаргани қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархининг ошишига сабаб бўлган. Ҳисоб-китобларга кўра¸ агар Сомалидаги олти жондан иборат оила бундан бир ярим йил аввал емиш учун 92 доллар сарфлаган бўлса¸ 2009 йилнинг сенябрига келиб¸ айни шу емиш учун 171 доллар сарфламоқда.

- Натижа нима бўлди? Сармоя киритилганда¸ озиқ-овқат маҳсулотлари нархи пасайди¸ маҳсулдорлик ошди¸ фермерлар фойда кўрди¸ айни пайтда ҳам шаҳар¸ ҳам қишлоқлардаги камбағал истеъмолчига осон бўлди. Оддий айтганда¸ ҳамма ютди. Бугунги нархнинг кўтарилиш жараëнини ортга қайтариш учун биз қишлоқ хўжалигига кўпроқ сармоя ëтқизишимиз ва фермерлар самарадорлигини кўтаришимиз лозим¸ дейди БМТ иқтисодчиси.

БМТ қошидаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ҳисоб-китобига кўра¸ 2050 йилга бори 9 миллиард жонга етиши кутилаëтган жаҳон аҳолиси қорнини тўйғазиш учун қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳосилдорлигини 70 фоизга ошириш керак бўлади.
XS
SM
MD
LG