Линклар

Ўзбекистон толаси асосан Осиёга кетадиган бўлди


Ўзбекистон 1 миллион тонна пахта толасини сотиш бўйича келишувлар имзолади.

Бу ҳақда, Фарғона.ру ахборот агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазири ўринбосари Акмал Камолов Тошкентда уюштирилган Халқаро пахта ярмаркасининг ёпилиши маросимида маълум қилган.

Ярмарка ташкилотчиларига кўра, Ўзбекистонда 2009 – 2010 йилда етиштирилган пахтанинг асосий харидорлари Бангладеш, Эрон, Хитой, Жанубий Корея, Молдова, Бирлашган Араб амирликлари, Покистон, Россия, Туркия ва Япония ширкатлари бўлган.
XS
SM
MD
LG