Линклар

Афғонистонда президентлик сайловларининг иккинчи босқичи ўтказилиши мумкин


Вашингтондаги Афғонистон элчиси Саид Тоййиб Жавод президент Ҳамид Карзай ва собиқ ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ Абдуллоҳ ўртасида президент сайловининг иккинчи босқичи “ўтказилиши мумкин”лигини айтди.

Афғонистонда 20 август куни ўтказилган президент сайлови билан боғлиқ шикоятларни ўрганиш бўйича БМТ ҳомийлигида тузилган комиссия шанба куни ўз хулосасини эълон қилиши кутилмоқда.

АҚШдаги Афғонистон элчиси Абдуллоҳ Абдуллоҳ сайловнинг иккинчи босқичида қатнашиш учун етарли овоз олган бўлиши мумкинлигини очиқ айтган президент Карзай ҳукуматидаги биринчи расмий бўлди.

Сайловнинг дастлабки натижасига кўра, Ҳамид Карзай сайловчиларнинг 54,6 фоиз овозини олган. Аммо Карзайнинг сиёсий рақиблари сайлов қонунлари кенг кўламда бузилганини иддао қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG