Линклар

АҚШ Покистонга иқтисодий ёрдам кўрсатади


АҚШ президенти Барак Обама келаси беш йил давомида Покистонга етти миллиард долларлик ёрдам кўрсатиш ҳақидаги ҳужжатни имзолади.

АҚШ ҳукумати ҳар йили Покистонга берадиган бир ярим миллиард доллар ҳажмидаги маблағ иқтисодий-ижтимоий соҳаларни ривожлантиришга сарфланиши мўлжалланган.

Айни пайтда бу ёрдам Покистонни фуқаролик бошқарувига тезроқ қайтариши ва Исломобод расмийларини толиблар ҳамда Ал-Қоида жанггариларига қарши курашни давом эттиришга рағбатлантириши айтилмоқда.

Вашингтон расмийлари АҚШнинг Покистонга ёрдами ҳеч бир шартсиз берилишини ва бу мамлакат суверенлигига зид эмаслигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG