Линклар

logo-print

Гуантанамо маҳбуслари АҚШда судланиши мумкин


АҚШнинг Намояндалар палатаси терроризмга алоқадорликда гумонланиб Гуантанамо қамоқхонасида сақланаётган маҳбусларни президент Обама маъмурияти АҚШ маҳкамасида судлашига рухсат бериш таклифини ёқлаб овоз берди.

Намояндалар палатаси аъзолари 307 га 114 та қарши овоз бериш орқали Гуантанамо қамоқхонасини январ ойига қадар ёпиш учун уринаётган Оқ Уй маъмурияти дуч келаётган асосий тўсиқлардан бирини олиб ташлади.

Мазкур ҳужжатни Сенат ҳам қабул қилинганидан сўнг имзо учун президент Барак Обамага тақдим этилади.
XS
SM
MD
LG