Линклар

Нефт нархи яна ошди


Нефт нархи 15 октябр куни бу йил янги рекорд даражага кўтарилди.

Пайшанба куни Ню Йорк биржасида ноябр ойидаги таъминот учун бир баррел нефт нархи 77 доллар 58 сентни ташкил этди, яъни нефт чоршанба кунига нисбатан 2 доллар 40 сентга қимматлади.

Мутахассислар буни АҚШ иқтисодиёти чуқур бўҳрондан чиқаётгани ва долларнинг қадрсизлангани билан изоҳламоқда.

2008 йил июл ойида бир баррел нефт рекорд даражада, яъни, 147 долларга кўтарилган бўлса, декабр ойига бориб 32 долларга тушиб кетган эди.
XS
SM
MD
LG