Линклар

logo-print

Афғонистонда қайта сайлов ўтказилади


"The Washington Post" нашрининг хабар қилишича, Афғонистондаги президентлик сайлови юзасидан олиб борилган суриштирув натижасида амалдаги президент Ҳамид Карзай қўлга киритган овозлардан бир неча фоизини бекор қилинган.

Афғонистон Мустақил сайлов комиссияси Ҳамид Карзай сайловчиларнинг 54.6 фоиз ва унинг асосий рақиби¸ собиқ Ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ Абдуллоҳ қарийиб 28 фоиз овозини қўлга киритганини билдириб, Карзайни ғолиб деб эълон қилган эди.

Бироқ Сайлов бўйича шикоятларни ўрганувчи махсус қўмита Ҳамид Карзайга берилган овозлардан бир неча фоизини бекор қилди ва эндиликда у тўплаган овоз 47 фоизни ташкил этмоқда.

Афғонистон Конституцияси мувофиқ президентлик сайловида номзодлар 50 фоиздан ортиқ овоз тўплай олмаса, энг кўп овоз тўплаган икки номзод сайловнинг иккинчи босқичида иштирок этадилар.

Пайшанба куни Афғонистоннинг АҚШдаги элчиси амалдаги президент Ҳамид Карзай ва Абдуллоҳ Абдуллоҳ ўртасида сайловнинг иккинчи босқичи ўтказилишига ишонишини билдирди.
XS
SM
MD
LG