Линклар

БМТда Ғазо можароси муҳокама этилади


БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг ўтган йилги Ғазо можароси юзасидан яқиндан эълон қилинган ҳисоботни қўллаб-қувватлаб резолюция қабул қилиши кутилмоқда.

Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари томонидан тақдим қилинган ушбу ҳисоботда Исроил армияси ва фаластинлик жанггарилар инсониятга қарши жиноят содир этганликда айбланган.

Бугун қабул қилиниши кутилаётган резолюцияда БМТ Хавфсизлик кенгашидан томонларнинг ҳисобот юзасидан текширув ишлари олиб бораётганини аниқлаш ёки бу масалани Ҳаага халқаро трибуналига ўтказиш сўралган.

Айни пайтда Исроил ҳукумати резолюциянинг қабул қилиниши мамлакатнинг ўзини ўзи ҳимоя қилиш имкониятларига путур етказиши мумкинлигини билдирди.
XS
SM
MD
LG