Линклар

logo-print

Ирландия Лиссабон шартномасини қабул қилди


Ирландия президенти Мэри Макализ ЕИни ислоҳ қилишни назарда тутган Лиссабон шартномасига имзо чекди.

Икки ҳафта муқаддам Ирландия фуқаролари мамлакатда иккинчи бор ўтказилган референдумда Лиссабон шартномасини ёқлаб овоз бердилар.

Шундай қилиб, Ирландия Лиссабон шартномасини ратификация қилиш жараёнини ниҳоясига етказди.

Ўтган ҳафта Полша президенти Леҳ Качинский хам мазкур шартномани имзолади.

Ҳозирда ЕИга аъзо 27 давлат орасида мазкур шартномани имзоламаган мамлакат биргина Чехия республикаси бўлиб қолмоқда.
XS
SM
MD
LG