Линклар

Исроилни танқид қилувчи резолюция қабул қилинди


БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши ўтган йилги Ғазо можароси юзасидан яқиндан эълон қилинган ҳисоботни қўллаб-қувватлаб резолюция қабул қилди.

Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари томонидан тақдим қилинган ушбу ҳисоботда Исроил армияси ва фаластинлик жанггарилар инсониятга қарши жиноят содир этганликда айбланган.

Женевада бўлиб ўтган махсус йиғинда Инсон ҳуқуқлари кенгашининг 25 аъзоси резолюцияни ёқлаб овоз берди. Олти давлат, жумладан, АҚШ ва ЕИга аъзо бир нечта давлат резолюцияга қарши овоз берди.

Бугун қабул қилинган резолюцияда БМТ Хавфсизлик кенгашидан¸ агар Исроил ва Фаластин ҳисоботда билдирилаётган ташвишлар юзасидан текширув ишлари олиб боришдан бош тортса¸ бу масалани Ҳаага халқаро трибуналига ўтказиш сўралган.

Бундан бир оз аввал Исроил ҳукумати резолюциянинг қабул қилиниши мамлакатнинг ўзини ўзи ҳимоя қилиш имкониятларига путур етказиши мумкинлигини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG