Линклар

Вазиристонда толибларга қарши жанглар бормоқда


Покистон армиясининг 30 мингдан ортиқ аскари Афғонистонга чегарадош Жанубий Вазиристон вилоятида толибларга қарши ҳужум бошлади.

Покистон армияси матбуот вакили толиблар қароргоҳи ҳисобланган минтақада давом этаётган амалиётларда 4 аскар ўлгани, 12 нафари яраланганини айтди.

- Халқаро кучларнинг барчаси ушбу экстремистлар йўқ қилиниши кераклигини айтаяпти. Бундай вазиятда қурбонлар бўлиши муқаррар. Бу ишни амалга ошириш учун қулай вазият бўлиши лозим. Бу можаро 35 йил олдин бошланган. Шу боис катта зарар кўрилиши муқаррар. Биз моддий зарар кўрган одамларга товон пули тўлаймиз. Шу йўл орқали биз болаларимиз ва келажагимизни сақлаб қоламиз, деди Жанубий Вазиристон вилояти Ахборот вазири.

Покистон ҳарбийларига кўра, амалиётларда жанговар вертолётлар ва учқичлар ҳам қатнашмоқда.

Покистон армиясининг ушбу амалиёти жангарилар Исломобод, Пешавор, Лоҳур ва бошқа шаҳарларда икки ҳафта давомида амалга оширган ҳужумлар оқибатида 160 дан ортиқ одам нобуд бўлганидан кейин бошланди.
XS
SM
MD
LG