Линклар

Автовазчилар намойишга чиқди


Россиянинг Толятти шаҳридаги автомобил ишлаб чиқарадиган “Автоваз” заводининг юзлаб ишчиси заводда иш ўринлари қисқартирилишига норозилик билдириб намойиш ўтказди.

“Автоваз” ишчилари ва уларнинг тарафдорлари “Автоваз банкрот бўлишига йўл қўйманг”, “Автовазни ёпганларни ёқтирмаймиз” каби шиорларни кўтариб чиқди.

Ўтган ой “Автоваз” раҳбарияти иқтисодий бўҳрон ва автомобилга талаб камайгани сабабли 27 минг 600 та ишчи ўрни қисқартирилишини эълон қилган эди. Шу пайтгача “Автоваз” автомобил заводида 100 минг ишчи ишлаган.
XS
SM
MD
LG