Линклар

Ироқда портлашлар давом этмоқда


Ироқнинг Фаллужа шаҳри яқинида йўл четига ўрнатилган бомба портлатгани оқибатида ироқлик тўрт аскар ҳалок бўлди.

Ироқ полициясига кўра, ҳужум Фаллужани пойтахт Бағдод билан боғлайдиган йўлда содир этилган.

Айни пайтда худкуш кимса Рамадий шаҳридан ғарбда жойлашган кўприк устида юк машинасини портлатди.

Кўприкка жиддий зарар етгани сабабли Ироқдан Сурия ва Иорданияга автомобил қатнови тўхтаб қолди.

Ироқ полицияси майори Имод Абуд портлаш натижасида ҳудкушдан бошқа ҳеч кимга зарар етмаганини айтди.

Бир ҳафта олдан Анбар вилояти маркази Рамадий шаҳрида содир этилган учта портлаш оқибатида 19 киши нобуд бўлган, 80 нафари яраланган эди.
XS
SM
MD
LG